Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўх аҳолиси ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинмоқда, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган.
Шунингдек, жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисмини, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилади.
Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилишини таъминлайди.
Президент қарорига кўра, Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш ҳуқуқи берилмоқда.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025