Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда Gentra олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони катта пулга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Қўқон шаҳрида фирибгарлик билан боғлиқ воқеа рўй берди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилган, деб ёзмоқда Postda.
Хабарда айтилишича, шу шаҳарда яшовчи фуқаро У.М. таниши М.З.нинг автомашина олиш нияти борлигини пайқаб, дарров найранг тўқийди. Унга кредит шартномаси асосида Gentra русумли автомашина олишни таклиф қилиб, қоп-қоп ваъдалар беради.
Содда йигитнинг ишончига киргач, бошланғич тўлови учун 4.500 АҚШ доллари тўлашини айтиб, автомашина фотосуратини кўрсатиб, келишув учун 500 АҚШ доллари ва 10.000.000 сўм миқдоридаги пулни қуртдай қилиб санаб олади. У.М берган ваъдасини унутиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Жабрланувчи алданганини пайқаб, ички ишлар органига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025