Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига тил ва касб ўргатиш чоралари кўрилади — Президент қарори
Президент Шавкат Мирзиёев камбағал ва ишсиз фуқароларни касбга ўргатишга оид қарор имзолади.
Қарорга асосан:
- уч ой муддатда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этувчи Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск шаҳарларида ва бошқа ҳудудларида давлат ва нодавлат таълим муассасалари билан музокара олиб бориб, мазкур ҳудудларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва рус тилига айниқса кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш; ўқитиш учун жой, ўқув қўлланмаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича келишувларга эришиш чоралари кўрилади;
- икки ой муддатда Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), «Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)» иттифоқи ҳамда бошқа таълим ва касбий малакани баҳолаш муассасалари билан Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитилишини ташкил этишда ҳамкорлик ўрнатиш чоралари кўрилади;
- бир ой муддатда хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-гуманитар қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Шунингдек, уюшган меҳнат миграцияси йўли бўйича хорижга ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни кетишидан олдин тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш чоралари кўрилади.
Бунда, давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ва «уста-шогирд» мактабларига ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025