Шавкат Мирзиёев: «Ўтган сафар 30 кишилик тўйларга рухсат берганимизда, кўп жойларда бу чекловга амал қилинмаганди»
Президент аҳолини тўй ўтказишда белгиланган талабларга риоя этишга чақирди.
Ўзбекистонда карантин юмшатилиши асносида, 15 августдан бошлаб 30 кишилик тўйлар ўтказилишига рухсат берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 августдаги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
«Фуқароларга ўз уйида 30 кишилик оилавий тантана, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишга ҳам рухсат беришимиз лозим.
Ўтган сафар эсларингда бор, 30 кишилик рухсатдан кейин кўп жойларда, айниқса Тошкент шаҳрида – жумладан, бошқа жойларда ҳам – 70, 100, 150 киши бўлиб кетганидан кейин зарарланишнинг катта хавфи пайдо бўлди.
Шунинг учун ушбу тўй-маросимлар белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда ўтказилиши зарур. Албатта, тўй қиладиган одам маҳалла билан маслаҳатлашади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб автотранспортда кун давомида ҳаракатланишга, маҳаллий авиарейслар ва темир йўл қатновларига ҳам рухсат берилади. Шу кундан бошлаб очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари ҳам очилади; сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, cанаторийлар фаолияти тикланади.
17 августдан бошлаб эса, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ҳаракати тикланади, ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови қайта йўлга қўйилади.
20 августдан эътиборан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари очилади, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024