Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида карантин чекловлари юмшатилди
Сурхондарё вилоятининг эпидемиологик вазият қониқарли бўлган Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларида карантин чекловлари юмшатилди.
Жумладан, ушбу туманларда санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда,
- умумий овқатланиш шахобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди);
- буюм ва қурилиш моллари бозорлари;
- савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари фаолиятига рухсат берилди.
Шунингдек, автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишга, туманларга кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида (соат 07:00дан - 10:00 гача, соат 18.00дан - 21.00гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат берилди.
Махсус рухсатнома (стикер) асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари ҳамда Республика махсус комиссияси қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.
«Вилоятда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилиб борилади. Воҳадошларимиздан ўз саломатликларига бефарқ бўлмаган ҳолда карантин талабларига қатъий амал қилишларини сўраймиз», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди

21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда

16:33 / 12.03.2025