Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида яйлов талашган ҳамқишлоқларнинг жанжали бир кишининг қамоққа олиниши билан тугади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 6 август куни соат тахминан 18:30да Бўка тумани “Камолот” фермер хўжалиги дала майдонида 31 ёшли З.Э. ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида қўшниси, 33 ёшли Д.Й. билан қорамолларини боқиш учун яйлов талашганлиги сабабли келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида қўлида бўлган ўткир ўроқнинг тиғ қисми билан Д.Й.нинг чап томон қорин бўшлиғига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада Д.Й. тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ёткизилган.
Ҳодиса жойи тезкор тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, жиноят қуроли сифатида фойдаланилган “ўроқ” ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
З.Э. жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025