Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 8000 доллар эвазига танишини Кореяга жўнатишга ваъда берган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида 2017 йилнинг декабрь ойида фуқаро М.М. таниши Ж.М.нинг ишончига кириб, 8.000 АҚШ доллари эвазига укаси Т.Ж.ни 2 ой муддатда Жанубий Корея республикасига ишлаш учун жўнатишни айтган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025