Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда коронавирус сабабли умумий сайловлар бир ойга кўчирилди
Янги Зеландияда ялпи сайловлар ўтказилиши сентябрдан октябрга кўчирилди. Сайловлар энди аввал белгилангандек 19 сентябрда эмас, 17 октябрда ўтади. Бу қарор мамлакатда коронавирус тарқалиши яна авж олаётгани билан боғланган, деб маълум қилган бош вазир Жасинда Ардерн.
Ўтган ҳафта Янги Зеландияда 102 кун ичида биринчи марта изоляцияланган ҳудуддан ташқарида 4 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри Оклендда карантин киритилган.
Ардерн коронавирус тарқалиши сабабли сайловлар олдидан парламент тарқатилишини бекор қилган.
Мамлакатда аввалги умумий сайловлар 2017 йил сентябрида бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
09:02 / 05.05.2025
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди
14:29 / 03.05.2025
Британияда ўнг популистлар маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
16:31 / 30.04.2025