Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония иқтисодиёти 40 йил ичидаги энг кучли пасайишни бошдан кечирди
Япония иқтисодиёти жорий йилнинг 2-чораги якунларига кўра 1-чоракка нисбатан 7,8 фоизга қисқарди. Бу Японияда чораклар бўйича статистика эълон қилиниши бошланган 1980 йилдан бери мамлакат иқтисодиёти учун энг кучли қисқариш ҳисобланади.
Йиллик ҳисобда Кунчиқар мамлакат иқтисодиёти 27,8 фоизга қисқарган, бу ҳам Япония учун антирекорд ҳисобланади.
Япония иқтисодиётининг бундай кучли пасайиши коронавирус пандемияси билан боғланган. Коронавирус тарқалиши сабабли жамоат жойлари ёпилиши истеъмол харажатларининг йил бошига нисбатан 8,2 фоизга қисқаришига олиб келган. Японияга келувчи сайёҳлар харажатларини ўз ичига олувчи экспорт кўрсаткичи чегаралар ёпилиши ортида 2-чорак бўйича 18,5 фоизга қулаган.
Таққослаш учун шуни келтириш мумкинки, 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирози Япония иқтисодиёти учун чорак бўйича максимал 4,8 фоизлик қисқаришга айланган эди.
Салбий кўрсаткичларга қарамай, Япония ушбу инқирозли даврни бошқа ривожланган давлатларга нисбатан яхшироқ бошдан ўтказмоқда. Мисол учун, АҚШ иқтисодиёти 2-чоракда 9,5 фоизга, Германия иқтисодиёти эса 10,1 фоизга, Британия иқтисодиёти эса умуман 20,4 фоизга қисқарган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025