Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мулк талашган она ва боланинг жанжали тан жароҳати етказиш билан тугади
Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йил 1 август куни соат 01:30ларда Қарши тумани “Жумабозор” маҳалласида яшовчи, 26 ёшли Н.Ш. маст ҳолда нафақахўр онаси Э.З.дан “Дамас” автомашинаси ва уй жойларини номига ўтказиб беришни сўраган.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, кунора маст-аласт юрадиган ўғилни алдамоқчи бўлганда она ва бола ўртасида даҳанаки айтишув бошланган.
Натижада, ўғил онасини оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгач, ўртада жанжал келиб чиқади. Жанжал вақтида Э.З. қўлига темир болғани олиб ўғли Н.Ш.нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказади.
Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ота-онани ҳурмат қилиш, уларнинг рози-ризолигини олиш ҳар бир фарзанднинг бурчи. Бола ҳар қанча хизмат қилмасин падари бузруквори ва волидаи муҳтарамасининг ҳақини тўлиқ адо этиши мушкул”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди
16:41 / 14.03.2025