Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқарони 3 млрд сўм олиб бериш ваъдаси билан 21 млн сўмга алдаб кетган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Ҳолат асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Олмазор тумани ИИО ФМБдан хабар келиб тушган, дейилади Ички ишлар вазирлиги сайтида.
Унга кўра, 20 май куни 34 ёшли О.С. 35 ёшли таниши Т.А.га хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни таклиф этиб, навбатсиз ва бошқа ташвишларсиз банкдан 3.000.000.000 сўм кредит олишда ёрдам беришини айтган.
Ўзининг “ёрдами” учун О.С. танишидан 21.000.000 сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Эҳтиёт бўлинг, ўзингиз қонуний ҳал қила оладиган масалангизни бировга ишониб, пулингизни йўқотманг”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025