Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Улар уюшмаган, муайян билим ва аниқ режаларсиз келмоқда» – Элчи Россиядаги ўзбекистонликларнинг муаммолари ҳақида
Халқаро пресс-клубнинг «Меҳнат миграцияси: хавфсиз, тартибли ва қонуний» ва «Суд-тергов фаолияти: адолат, шаффофлик ва инсон ҳуқуқлари кафолати» мавзуларида навбатдаги сессиясида Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россиядаги юртдошларимизнинг муаммолари ҳақида гапирди.
«Россиядаги меҳнат мигрантлари тўқнаш келаётган муаммоларнинг илдизи, тагида ётган сабаблари бу – фуқароларимизнинг Россияга биринчидан, тартибсиз, уюшмаган ҳолда, иккинчидан, муайян билим ва кўникмаларсиз, учинчидан, аниқ истиқболларсиз келаётганига бориб тақалмоқда», деди Ботиржон Асадов.
Россиядаги элчихона ва 6та бош консулликлар билан биргаликда йўл харитаси ишлаб чиқилаётганини айтиб ўтди.
«Шу боис улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиб, рус тилини ўргатиш, касбий малакаларини ошириш — олдимизга қўйилаётган энг муҳим вазифалардандир.
Шунингдек, уларнинг бу ерда мослашишига кўмаклашиш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шаҳарларда қўшимча консуллик бўлимларини очиш ҳамда масофавий консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда», деди элчи.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025