Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон 31 давлат фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берди
Қирғизистоннинг коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаби фуқаролари Қирғизистонга кириши мумкин бўлган 31 та давлат рўйхатини эълон қилди.

Фото: Benjamin White
Ушбу рўйхатга коронавирусга чалинганлар сони камаяётгани ва эпидемиологик вазият барқарорлашаётгани кузатилаётган давлатлар киритилган.
Рўйхатдан қуйидаги давлатлар жой олган:
- Собиқ иттифоқ давлатларидан: Грузия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон, Латвия, Литва;
- Европа давлатларидан: Бельгия, Австрия, Британия, Германия, Ирландия, Исландия, Италия, Лихтенштейн, Люксембург, Португалия, Словения, Туркия, Швейцария, Швеция;
- Яқин Шарқ давлатларидан: Қатар, Кувайт, БАА;
- Осиё давлатларидан: Хитой, Малайзия, Жанубий Корея, Покистон, Япония.
Ушбу рўйхат Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 августдаги буйруғига кўра қайта кўриб чиқилган.
Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 42 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 1500 га яқинни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025