Янги Зеландияда масжидларга ҳужум қилган австралиялик устидан суд жараёни бошланди

2019 йил 15 мартда Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ҳужум қилган астралиялик Брентон Харрисон Таррант устидан суд жараёни бошланди. The New Zealand Herald нашрининг хабар беришича, жараён 4 кун давом этади.
Теракт содир этиш ва қотилликларда айбланаётган Таррантга жазо ҳукми чиқариладиган суд жараёни 24 август маҳаллий вақт билан соат 10да Крайстчерчнинг олий судида бошланган. 29 ёшли айбланувчи адвокатлар хизматидан воз кечган ва судда ўзини ўзи ҳимоя қилади. Аввалроқ у ўзига қўйилаётган айбловларни тўлиқ тан олган.
Таррант устидан суд жараёни коронавирус тарқалиши ортида киритилган чекловлар сабабли бир неча марта кўчирилган. Бироқ Янги Зеландияда августда карантин чоралари яна кучайтирилганига қарамай, суд жараёнини бошқа сурмасликка қарор қилинган. Суд жараёнида теракт вақтида жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг яқинлари, жами 60 дан кўпроқ киши иштирок этиши кутилмоқда.
Аввалроқ суд ўтадиган бино олдида полиция назорати ўрнатилган ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бинога олиб борувчи йўллар ҳарбий полиция томонидан тўсилган, бинога кириш-чиқиш қатъий назоратга олинган.
Таррант содир этган ҳужумлар оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, 50 киши яраланган. Террорчининг барча қурбонлари мусулмонлар, жумладан, болалар, аёллар ва кексалар бўлган. Австралиялик ҳужум олдидан интернетда эълон қилган манифестида бошқа давлатга аниқ мақсад билан – мусулмонларга қарши ёвузлик содир этиш учун келганини таъкидлаб ўтган. 2020 йил март ойида у айбини тўлиқ тан олган.
Мавзуга оид

21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди

22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади

19:28 / 27.11.2024