Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда мактаб машғулотларини очиқ ҳавода ўтказиш таклиф қилинди
Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио коронавирус сабабли мактаб машғулотлари очиқ ҳавода ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Фото: EPA
“Биз дарсларни очиқ ҳавода ўтказиш натижа берувчи ғоя эканини биламиз. Бу билан кўплаб имкониятлар очилади”, деб таъкидлаб ўтган мэр.
Яқин кунларда Нью-Йоркдаги мактаблар раҳбариятлари таълим департаментига дарсларни очиқ ҳавода ташкиллаштириш бўйича ўз режаларини тақдим қилишлари керак. Бунда машғулотларни хавфсиз ўтказиш мумкин бўлган кўчалар, боғлар ва спорт майдончалари аниқ кўрсатилиши лозим.
Де Блазио бундай ўқишни ташкиллаштириш учун мактабларни ким қўшимча молиявий қўллаб-қувватлашига аниқлик киритмаган, чунки машғулотларни очиқ ҳавода ўтказиш учун соябонлар ва чодирлар зарур бўлиши мумкин.
Аввалроқ шаҳар маъмурияти Нью-Йоркнинг баъзи кўчаларини мактаб машғулотлари вақтида тўсиш ва мактаблар маъмуриятларига уларда машғулотлар ўтказиш учун соябонлар (тентлар) ўрнатиш имкониятини беришни муҳокама қилган.
Бироқ ўшанда мэр шаҳардаги об-ҳаво шароитларини важ қилиб, бу ғояни қўллаб-қувватламаган.
Мавзуга оид

10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди

13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади

22:48 / 03.12.2024