Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда авиатаксилар парвози учун алоҳида ҳаво йўлаги ажратилади
Дубай транспорт бошқармаси БААнинг ҳаво авиацияси бошқармаси билан учувчисиз авиатаксилар учун махсус ҳаво йўналиши ўрнатилиши ҳақидаги келишувни имзолади.
Учувчисиз авиатаксиларни татбиқ қилиш лойиҳаси Sky Dome (Осмон гумбази) деб номланган бўлиб, у Дубай бўйлаб янги транспорт тури учун кўплаб учиш-қўниш майдончаларини ташкил этишни таклиф қилади. Авиатаксилар маълум баландликда ҳаракатланади.
Катта дронларга ўхшаш авиатакси ўз бортига 2 йўловчини олади. Бу машиналарнинг синовлари Амирликларда 2017 йилдаёқ бошланганди. Маҳаллий ҳокимият 2030 йилгача Дубайдаги бутун транспортнинг 25 фоизи бошқарувчисиз бўлишига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025