Ўзбекистон | 00:45 / 26.08.2020
35374
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда 25 август куни 316 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 25 август куни 316та янги ҳолат қайд этилди, 432 бемор тузалди, 7 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 25 август куни мамлакатимизда 316 ҳолатда касаллик қайд этилди, бу эса сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткичдир», дейилади вазирлик хабарида. 

Кун давомида республиканинг 7 ҳудудида 316 ҳолат аниқланиб, жами ҳолатлар сони 39 минг 664тага етди.

Янги ҳолатлар (+316)

  • Хориждан келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганлар орасидан 110 ҳолат; 

Тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент вилоятида 114 ҳолат;
  • Тошкент шаҳрида 61 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 12 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 10 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 4 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 3 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+432)
Республиканинг 8 ҳудудида жами 432 бемор касалликдан фориғ бўлди ва Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан соғайиб чиққанлар сони 35 минг 983 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 291 нафар;
  • Тошкент вилоятида 117 нафар;
  • Андижон вилоятида 6 нафар;
  • Жиззах вилоятида 5 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 3 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+7)
Тошкент шаҳрида яна 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 287тага етди.

  • Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. исмли аёл вафот этган.
  • Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. исмли аёл вафот этган.
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Ғ.Ш. исмли эркак вафот этган.
  • Яшнобод туманида яшаган 49 ёшли Қ.А. исмли эркак вафот этган.
  • Олмазор туманида яшаган 63 ёшли М.З. исмли аёл вафот этган.
  • Учтепа туманида яшаган 62 ёшли А.Т. исмли эркак вафот этган.
  • Сергели туманида яшаган 55 ёшли С.Б. исмли аёл вафот этган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид