Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Doing Business рейтингида нуқсонлар аниқланди. Жаҳон банки сўнгги беш йилдаги ҳисоботларни текширувдан ўтказади
Мамлакатларнинг бизнес юритиш бўйича Doing Business рейтинги эълон қилиниши тўхтатилди. Жаҳон банки ана шундай қарорга келди.
Жаҳон банки маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича текширув ўтказмоқчи. Бунга илгари эълон қилинган ҳисоботларда маълумотларнинг ўзгартирилиши билан боғлиқ нуқсонлар сабаб бўлган. Ташкилот айнан қандай нуқсонлар аниқлангани тўғрисида маълумот бермади.
Қайд этилишича, охирги беш йил давомидаги ҳисоботлардаги маълумотлар текширувдан ўтказилади, текширувни Жаҳон банкининг ички аудит гуруҳи олиб боради.
«Биз олинган натижалар асосида ҳаракат қиламиз ва хатолардан энг кўп жабрланган мамлакатларга оид маълумотларни ретроспектив равишда тўғрилаймиз», — дейилади банк томонидан.
Жаҳон банки 2002 йилдан буён ҳар йили Doing Business рейтингини тузади. Рейтинг дунёнинг турли давлатларида бизнес юритиш қулайлигини баҳоловчи кўрсаткичларни таҳлил қилади. Таҳлиллар бизнес бошлаш, қурилиш учун рухсат олиш, мол-мулкни рўйхатга олиш, кредит олиш, электр таъминотига уланиш, солиқ, халқаро савдо, шартномаларнинг бажарилиши ва тўловга қодир бўлмаслик каби йўналишларни ўз ичига олади.
Жаҳон банки ушбу индекс натижаларини сўнгги бор 2019 йил якунлари бўйича жорий йилнинг январь ойи бошида эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2019 йил якунлари бўйича 100 балдан 69,9 балл тўплаб, 190 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади. 2018 йилги рейтингга нисбатан мамлакат 76-ўриндан 7 поғона юқорига кўтарилди.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?
16:36 / 10.04.2025