Жаҳон | 23:00 / 30.08.2020
4375
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг энг йирик икки ритейлери бирлашиши эълон қилинди 

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Reliance Industries ритейлери бошқа бир ҳинд компанияси Future Group’дан ритейл-бизнесини сотиб олишини эълон қилди. Ушбу харид Reliance’га 3,4 млрд долларга айланади. 

Осиёнинг энг бой одами Мукеш Амбанига тегишли бўлган Reliance шундоқ ҳам бунгача Ҳиндистон бозорида етакчи ўринни эгаллаб келаётганди. Эндиликда у мамлакатдаги дўконларнинг учдан бир қисмини назорат қилади. Компанияга Reliance бренди остидаги супермаркетлар ва дўконлар ҳамда бир неча франшизалар, жумладан Hamleys қимматбаҳо буюмлари ва ўйинчоқлар дўконлари тегишли.           

Бошқа бир ҳинд миллиардери Кишор Бийанига тегишли Future Group компанияси Ҳиндистонда йириклиги бўйича 2-рақамли ритейл-тармоққа эга ҳисобланган. Компания таркибига ўндан кўпроқ бренд остидаги дўконлар тармоғи кирган. 

Мавзуга оид