Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс Уоррен Баффеттни 90 ёши билан антиқа услубда табриклади
Америкалик миллиардер, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўз дўсти – бошқа бир миллиардер Уоррен Баффеттни 90 ёшга киргани билан табриклаб, унга атаб ўз қўллари билан торт пиширди.
Гейтс ширинлик тайёрлаётганини видеога олиб, уни твиттерда эълон қилган.
Миллиардер 1 дақиқалик видеода торт тайёрлаши жараёнини ва натижада нима ҳосил бўлганини намойиш қилган. Гейтс тортининг устки қисмида Баффетнинг юзи тасвирини ҳосил қилган.
“90 ёшинг билан, Уоррен”, деб ёзув қолдирган Гейтс видеога.
Уоррен Баффет 30 августда 90 ёшини қаршилади. Айни вақтда унинг бойлиги 82,4 млрд долларга, Билл Гейтсники эса 117 млрд долларга баҳоланмоқда.
Happy 90th birthday, Warren! pic.twitter.com/8nH2EulTR4
— Bill Gates (@BillGates) August 30, 2020
Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
23:19 / 01.03.2025