Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Мактабгача таълим бошқармаси томонидан мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишлаб туркум тадбирлар ўтказилди
Юртимизда ҳар йили мустақиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш гўзал анъанага айланган. Бу йилги мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз йиллик байрами “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этди.
Фарғонада ҳам муcтақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Халқимиз — азалдан болажон. Хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин, фарзанди дунёга келса, Яратганнинг инъоми сифатида қабул қилиб, шукроналар айтади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан ҳар бир туман ва шаҳардан 5 нафардан ( жами 100 нафар) болажонларнинг “Суннат тўйлари” карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказилди. Ўтказилган тантанада тўйболаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийларидан вакиллар иштирок этдилар.



Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб (1991 йил) ўз фаолиятини битта мактабгача таълим ташкилотида олиб бораётган 200 нафар техник ходимларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.




Сўнгги йилларда мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашда китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Шу муносабат билан мустақиллик байрами арафасида мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳамда аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Китобхон ташкилот” кўрик танлови эълон қилиниб, ғолиблар вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.




Фарғона вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
Мавзуга оид
21:46 / 01.09.2023
Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди
18:00 / 31.08.2023
Қирғизистонда «Мустақиллик куни» нишонланди
04:09 / 02.09.2021
Дунёдаги машҳур биноларда Ўзбекистон байроғи тасвирланди
18:15 / 01.09.2021