Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат божхона қўмитаси фуқароларнинг паспорт маълумотлари ўғирланиши юзасидан текширув бошлади
Чет элдан келган фуқаролар паспорт маълумотлари ўғирланиб, бошқа телефонларга uzimei’дан рўйхатдан ўтказилаётгани ҳақидаги шикоятлар ортидан, Давлат божхона қўмитаси бу борада текширув тайинланганини хабар қилди.
«Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 11-08га мурожаат қилишлари сўралади», – дейилган идора ахборотида.
Қўмита текширув натижалари юзасидан қўшимча ахборот беришини маълум қилган.
Аввалроқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳам бу борада баёнот бериб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилингани ва тергов-суриштирув ишлари кетаётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, чет элдан келган бир қатор фуқароларнинг ижтимоий тармоқларда ёзишларича, улар чет элдан олиб келган телефонини uzimei тизимида рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Чунки уларнинг паспорт маълумотларига аллақачон бошқа мобиль қурилмалар рўйхатга олинган бўлиб чиқмоқда.
Айни ҳолатда бир ёки бир нечта тузилмалар ходимлари четдан келган фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегоналарга пуллаётган, улар эса шу орқали четдан телефонларни божсиз олиб кираётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025