Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит экскаваторда пиёдани уриб кетди
ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 11:05ларда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳудудидан ўтган 4Р-127 “Марғилон-Сойбўйи-Мингбулоқ” автомобиль йўлининг 10-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган А.Ж. HYUNDAI русумли экскаваторни бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда, 1952 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда, 68 ёшли Х.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб, транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини, пиёдалардан эса қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:52 / 14.03.2025
Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши USAID томонидан молиялаштирилган – ОАВ
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024