Жамият | 17:22 / 06.09.2020
21071
4 дақиқада ўқилади

ССВ: Коронавирусга чалинганларнинг аксар қисми 30-50 ёшлилар

6 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Covid-19 инфекцияси қайд этилганлар 43 минг 476 нафар (17 минг 751 нафари аёллар, 25 минг 725 нафари эркаклар), шундан 40 минг 880 нафари (94 фоизи) соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари маълумотларни келтирди. Унга кўра, вирусга чалинганларнинг 45,3 фоизи 30-50 ёшлилар ҳисобланади.

  • 12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;
  • 10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;
  • 7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш; 
  • 5 347 нафари(12,3 фоиз) 50-59 ёш;
  • 2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;
  • 2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;
  • 1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;
  • 739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш; 
  • 219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёшлилар.

«Шу ўринда қайд этиш лозимки, 6 сентябрь ҳолатига ҳозирда Covid-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда. 
Уларнинг 198 нафари  ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда», – дея маълумот берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ф.Шарипов. 

Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади. Андижон ва Фарғона вилоятларида оғир аҳволдаги беморлар йўқлиги маълум қилинган.

«Мамлакатимизда коронавирус бўйича сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган.

Оғир ҳолатдаги барча беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассислари, РШТЁИМ мутахассисларитомонидан видеоконсультациялар кўринишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, Россия, Туркия давлатларидан ташриф буюрган мутахассислар ҳудудларда оғир беморларни маҳаллий мутахассислар билан кўриб, тавсиялар беришмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Вазирлик Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган беморларнинг ёшлари ва жинслари ҳақида ҳам маълумот берди.

«Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коронавирус қайд этилган беморларда ўлим кўрсаткичларининг аксариятига сурункали ва ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

6 сентябрь ҳолатига кўра, Covid-19 инфекциясидан вафот этган 345 нафар беморнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган.

Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган», дейилади хабарда.

Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида тромбоэмболия, 4 нафарида ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.

«Covid-19 инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган», дейилади хабарда.

Мавзуга оид