Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эпидемиологик вазиятдан қатъи назар, Токио Олимпиадаси 2021 йилда ўтказилади» — ХОҚ вице-президенти
Пандемия туфайли кечиктирилган Токио Олимпиадаси, жаҳондаги эпидемиологик вазият қандай бўлишидан қатъи назар, 2021 йилда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси расмийларига таяниб, AFP хабар тарқатди.
«Ковид билан бўладими ёки усизми, Олимпиада ўтказилади. Ўйинлар келаси йил 23 июлдан старт олади», – деди ХОҚ вице-президенти – Токио Олимпиадасини ўтказиш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси раиси Жон Коутс.
«Бу – COVID-19 устидан ғалаба қозонганлар олимпиадаси, туннел сўнгидаги ёруғлик бўлади», – дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси жорий йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Турнир қолдирилгач, июнь ойида ташкилий қўмита кейинги йил мусобақа соддалаштирилган форматда ўтказилишини тасдиқлади. Бундан мақсад – хавфсизликни таъминлаш, харажатларни иложи борича қисқартиришдир.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди
23:37 / 20.03.2025