Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стюардесса сифатида ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 1000 доллар олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
У ўз аризасида унга 2017 йилнинг июнь ойида танишлари орқали авиакомпанияга стюардесса ишига жойлаштиришни ваъда қилган Андижон вилоятилик, 26 ёшли Фарҳод А.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Қайд этилишича, ўз хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари олган Фарҳод ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025