Фан-техника | 20:07 / 09.09.2020
6399
1 дақиқада ўқилади

Tik Tok августда дунёда энг кўп юклаб олинган иловага айланди

Август давомида дунё бўйича ушбу илова 63,3 миллион марта юклаб олинган. Уни энг кўп Бразилия ва Индонезия аҳолиси ўрнатган.

Фото: Getty Images

Tik Tok қисқа видеороликлар иловаси август якунларига кўра энг кўп юклаб олинган илова бўлди. Бу ҳақда Sensor Tower таҳлилий хизмати маълум қилди.

Tik Tok юклаб олинишлар бўйича бирданига App Store ва Google Play дўконларида биринчи ўринни эгаллади. Август давомида дунё бўйича ушбу илова 63,3 миллион марта юклаб олинган. Уни энг кўп Бразилия ва Индонезия аҳолиси ўрнатган.

Иккинчи ўрин эса турли платформаларда бошқа-бошқа иловаларга насиб этди. Apple фойдаланувчилари ZOOM видеоалоқа иловасини кўпроқ кўчириб олган бўлса, Android фойдаланувчилари Snack Video иловасини юклаб олган. У Tik Tok сервисининг муқобили ҳисобланади.

Шунингдек, Facebook, Instagram ва WhatsApp дунё бўйича энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидан ўрин олди.

Мавзуга оид