Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда «Нексия» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 00:20ларда, Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р-114 автомобиль йўлининг 15-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Х.Д. “Нексия” русумли автомобилни Косонсой тумани, Бешкетмон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1954 йилда туғилган Ғ.Э.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда, 66 ёшли Ғ.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024