Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кулранг Mercedes-Benz’ни қорага бўяб, пуллаш режаси фош этилди
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Адлия вазирлигидан 2010 йил 19 ноябрда 2156-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона чегарасида олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро У.Б. қўшни давлат фуқароси У.Ж. томонидан мажбуриятнома асосида қайтариб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кирилган, қиймати 300 миллион сўмлик кулранг Mercedes-Benz E 350 русумли автоуловни ўзбошимчалик билан рангини қора рангга ўзгартириб, ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025