Ўзбекистон | 16:22 / 12.09.2020
10287
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда юк машинаси ва енгил автомобиль тўқнашувида 6 ёшли қиз вафот этди

ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 11:30ларда, Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудидан ўтган  4К 333 “Нишон-Грэс” автомобиль йўлининг 5-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Қ. “Газ-5327” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан кетаётган пиёдани уриб юбормаслик мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси, 6 ёшли Ш.У. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 24 ёшли Ш.А. ва 69 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, “Газ-5327” русумли юк автомобиль ҳайдовчиси О.Қ. бир йил давомида икки маротаба, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.Т. эса бир маротаба қоидабузарлик содир этган.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, пиёдалар автомобиль йўлларининг қатнов қисмида ҳаракатланиб, ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишига халақит бермасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид