Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоб геология боғига ер участкаси ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2020 йилдаги «Китоб геология миллий табиат боғини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Президентнинг 30.06.2020 йилдаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4766-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:
- қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати;
- ижро этувчи аппаратнинг тузилмаси;
- Китоб геология миллий табиат боғини ЮНЕСКО (GGN)нинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича «йўл харитаси».
Norma’нинг ёзишича, Китоб геология миллий табиат боғи барча ҳуқуқлар, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича Китоб давлат геологик қўриқхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Табиат боғи белгиланган тартибда пуллик хизматларни кўрсатади.
Боғ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар этиб белгиланди:
- Давлат бюджети маблағлари;
- халқаро молия институтлари грантлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Давлат геология қўмитасига икки ой муддатда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:
- Табиат боғининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- «Зинзилбан» туристик йўналишидан фойдаланиш ва салоҳиятини ёритувчи материалларни тайёрлаш;
- Табиат боғининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаш учун малакали мутахассислар жалб этилишини таъминлаш.
Қашқадарё вилояти ҳокимлигига икки ой муддатда Давлат геология қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:
- қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш зоналари чегараларини аниқ белгилаш;
- ер кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш.
Ҳужжат 2.09.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:09 / 07.06.2024
Китоб ўқиб берилган боланинг ақлий ривожланиши китоб ўқилмайдиган оиладагига солиштирганда 2 баравар юқори бўлади - тадқиқот
09:47 / 02.04.2024
Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
22:09 / 21.04.2021
Китобдаги 5-меҳрибонлик уйида тарбияланувчилардан кўра хизматчилар сони кўп бўлган
08:46 / 15.02.2021