Ўзбекистон | 09:47 / 02.04.2024
17718
1 дақиқада ўқилади

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Рустам Ғофуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бугун, 2 апрел куни халқ депутатлари Китоб туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда депутатлар Рустам Ғофуровни Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Рустам Ғафуров 1984 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон банк академияси ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Китоб туманига 2022 йилнинг июн ойидан бери Ўктам Пардаев ҳокимлик қилиб келаётганди

 

Мавзуга оид