Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ғишт заводида келиб чиққан жанжал оқибатида бир киши тиббиёт муассасасига ётқизилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 8 сентябрь куни соат 08:30да юк автомашина ҳайдовчиси, 26 ёшли Р.И. Фарғона вилояти Учкўприк тумани Тўқсонқовун қишлоғида жойлашган МЧЖга қарашли ғишт заводи ҳудудида таниши, 26 ёшли М.Т. билан ғишт ортиш навбати бўйича ўзаро жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал оқибатида Р.И. қўлида бўлган ғишт билан М.Т.нинг бош қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, М.Т. бош соҳаси тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Р.И. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025