Ўзбекистон | 09:00 / 16.09.2020
3172
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тери қийқимлари экспортини амалга оширади 

Мамлакатда чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш чиқиндиси сифатида ҳосил бўлган тери қийқимлари (спилок) экспортини ташкил этиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тери қийқимлари экспортини амалга ошириш тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспортни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли фармони 1-банди ва 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3693-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм хомашёси (ностандартлари ҳам киради), момиқ мўйна хомашёси, шу жумладан қоракўл (ностандартлари ҳам киради) хомашёсини (ТИФ ТН бўйича 4101 — 4107, 4112 00 000 0 — 4114, 4301 — 4302 кодлари) олиб чиқиш Ўзбекистон президенти ёки Ўзбекистон ҳукумати қарорлари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Ҳужжатда республикада чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш чиқиндиси сифатида ҳар йили уч минг тоннага яқин тери қийқимлари ҳосил бўлаётганлиги ва унинг бир қисмини фойдаланиш учун ички эҳтиёждан ортиқлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва “Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2020—2021 йилларда республикада чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш чиқиндиси сифатида ҳосил бўлган тери қийқимлари (спилок)ни (ТИФ ТН бўйича 4101 90 000 коди) экспорт қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилади.

Фармойиш бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига юкланади.

Мавзуга оид