Жаҳон | 00:32 / 17.09.2020
6439
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг собиқ маслаҳатчисига қарши жиноий иш очилди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтонга нисбатан адлия вазирлиги томонидан жиноий иш очилди. Болтонга қўйилаётган айбловлар унинг ўз китобида махфий маълумотларни ошкор қилгани билан боғланган.

Жорий йил июнида Болтон ўзининг “Бу юз берган хона: Оқ уй хотиралари” (The Room Where It Happened: A White House Memoir) деб номланган китобини тақдим қилганди. У ўз китобида Трампни дунё геосиёсати борасидаги қарашлари учун танқид остига олган.

Трамп бунга жавобан Болтонни “ёлғончи” деб атаган ва унга қарши тергов бошлашни талаб қилган.

Болтонга билдирилаётган айбловлар унинг ўз китобида махфий маълумотни ошкор қилган бўлиши мумкинлиги билан боғланган. Ваҳоланки, асар чоп этилишдан аввал миллий хавфсизлик агентлиги томонидан тўлиқ текширувдан ўтказилган.

Бироқ терговнинг фикрича, ушбу текширув ҳали якунланмаган. 

Болтон Трамп маслаҳатчиси бўлиб 2018 йил 9 апрелдан 2019 йил 10 сентябргача фаолият юритган. 

Мавзуга оид