Ўзбекистон | 10:56 / 18.09.2020
22651
1 дақиқада ўқилади

ЖИДУга янги ректор тайинланди

Тошкент шаҳридаги иккита нуфузли олий таълим муассасасида янги раҳбарлар иш бошлади.

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Ҳамидович Каримов лавозимидан озод этилди ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори этиб тайинланди.

Комилжон Каримов

Комилжон Каримов 2015 йилдан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори сифатида фаолият юритган. Турли йилларда у БМТ, ЮНЕСКО ва ЮНИСЕФ ташкилотларида турли лавозимларда ишлаган ва таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ривожланиш масалалари билан шуғулланган.

2018 йил августидан буён Абдужаббор Абдусаттарович Абдувоҳидов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариб келаётганди ва энди унга юклатилган бу вазифа бекор қилинди.

Ўз навбатида ҳукуматнинг тегишли қарори билан Халқаро Вестминстер университетида Баҳром Равшанович Мирқосимов янги ректор сифатида иш бошлаган.

Баҳром Мирқосимов шу вақтгача университетда проректор лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид