Ўзбекистон | 10:41 / 18.09.2020
1334
2 дақиқада ўқилади

Консолидациялашган бюджет камомади 8,8 трлн сўмни ташкил этди 

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, консолидациялашган бюджет камомади 8,8 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шарҳида айтилган.

Тиббиёт ва бошқа ижтимоий инфратузилмаларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар маълум даражада қурилиш ва унга алоқадор соҳалардаги фаолликни қўллаб-қувватловчи омил бўлди. 

Бундан ташқари, пандемия даврида қийин вазиятга тушиб қолган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳам кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини берди.

I-чоракда аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,5 фоиз даражасида шаклланди. Лекин, тадбиркорлик субъектлари анча пессимистик кайфиятга эга бўлиб, миллий валютанинг девалвацияси сабабли инфляция даражасининг янада юқорироқ (18,6 фоиз) бўлишини кутаётганликлари маълум бўлган. 

Жорий йилнинг иккинчи чорагида бирламчи эҳтиёж товарларига талабнинг кескин ошиши ва мамлакатда карантин чораларининг қўлланилиши натижасида апрель ойида инфляцион кутилмалар тренди кескин ўсиш қайд этди, хусусан инфляцион кутилмалар тадбиркорлик субъектлари учун 17,7 фоиз ва аҳоли учун 16,9 фоиз даражасида шаклланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид