Ўзбекистон | 21:00 / 18.09.2020
9872
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун яна 35 нафар россиялик мутахассис келди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати коронавирусга қарши курашда ўзбекистонлик шифокорларга кўмак бериш мақсадида яна бир гуруҳ россиялик мутахассислар ташриф буюргани ҳақида хабар берди.

Ушбу гуруҳ 35 нафар тиббиёт ходимидан иборат бўлиб, Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, жарроҳлар, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамшираларини жам қилган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Гуруҳга тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский раҳбарлик қилади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлик хабарида қайд этилишича, ушбу мутахассислар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда беморларни даволаш ишларида қатнашади.

Бунгача ҳам коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 40 нафарга яқин россиялик шифокор 1 ой давомида Ўзбекистонда бўлганди. 

Мавзуга оид