Ҳиндистон бош вазири таваллуд куни нишонланиши вақтида пуфаклар тутами портлаб кетди (видео)
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида мамлакат бош вазири Нарендра Модининг 70 йиллик таваллуд айёми муносабати билан ўтказилган байрамда 30 киши жароҳат олди. Бунга водород билан тўлдирилган бир тутам пуфакларнинг портлаши сабаб бўлган.
Моди юбилейи 17 сентябрда нишонланган бўлса-да, воқеа 18 сентябрда юз берган. Модининг Ҳиндистон халқ партиясидан тарафдорлари ўз етакчиларининг туғилган кунини нишонлаш учун йиғилишган. Шунда бахтсиз воқеа юз берган: пуфаклар олдида кимдир ёндиргични ёққан ва бунинг натижасида водород гази билан тўлдирилган пуфаклар портлаб кетган.
Ушбу ҳодиса акс этган видеода оловли тўлқин бир зумда ҳаммаёқни қоплаб олгани ва тадбирга йиғилган 100га яқин кишининг кийими ва сочларига ўт кетганини кўриш мумкин. Ёнаётган пуфак бўлаклари бир неча метр атрофга отилиб кетган ва ёнғин келтириб чиқаришига бир баҳя қолган. Воқеа оқибатида 30 киши жароҳат олган, улардан 3 нафари шифохонага тушган.
Кейинроқ аниқланишича, ушбу тадбирни ўтказишга рухсат олинмаган бўлган, у ҳақида на полиция ва на маҳаллий маъмурият хабардор қилинган. Тадбир ташкилотчилари бу ҳолат юзасидан терговчиларга тушунтириш беришларига тўғри келган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024