Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда 3 қаватли уй қулаб тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Бхиванди шаҳрида (Махараштра штати) 3 қаватли турар-жой биносининг қулаб тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, вайроналар остида 25 киши қолган, улардан камида 10 нафари ҳалок бўлган. 31 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва полиция иш олиб борган.
Уй маҳаллий вақт билан соат 4лар атрофида қулаб тушган. Уй 40 йил аввал қурилган бўлган ва унда 20тага яқин оила яшаган.
The Times of India нашрининг хабар беришича, уй эски бўлгани сабабли хавфли бинолар рўйхатига киритилган бўлган ва маҳаллий идоралар уни бўшатиш ҳақида огоҳлантириш беришган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025