Ўзбекистон | 17:36 / 21.09.2020
5374
3 дақиқада ўқилади

«Ўзмиллийбанк»: янгиланган филиал ва янги имкониятлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Акциядорлик жамиятининг ташкил топганига 29 йил тўлиши муносабати билан куни кеча, «Ўзмиллийбанк» Тошкент вилояти филиали Янгийўл филиалининг маъмурий биноси таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. 

«Ўзмиллийбанк» Янгийўл филиали 1998 йил  3 июлда ташкил топган бўлиб, шу кунга қадар Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ҳудудида фаолият юритиб келган. Мазкур филиал Тошкент вилоятининг 5 та туманларига (Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Янгийўл) хизмат кўрсатиб келаётган бўлса, Зангиота туманида эса 1 та минибанк аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда.

Мазкур филиал томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Чиноз туманида фермер хўжалиги қошида ҳар бирида минг бошдан ортиқ наслли қорамол боқувчи чорвачилик фермалари, Янгийўл туманида йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. Умумий маънода охирги уч йилда туманда 20 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари молиялаштирилди.

Банк филиали лойиҳаларни молиялаштиришда фақатгина Янгийўл тумани билан чекланиб қолмай қўшни туманлар, яъни Қуйи Чирчиқ туманида ишлаб чиқариш корхонаси, Зангиота туманида чорвачилик хўжалиги, Чиноз туманида эса савдо ва маиший хизмат кўрсатиш лойиҳаларини молиялаштирилган.

«Ўзмиллийбанк» Тошкент вилояти филиали Янгийўл филиали томонидан молиялаштирилган лойиҳалар натижасида туманда 1500 дан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланган.  

Филиалда жами 1500 та мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 800 та жисмоний шахслар ва 700 та юридик шахслар. Жисмоний шахсларнинг жами депозитлари 70 035,00 млрд сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида банк биносида 2 та банкомат, 1 та инфокиоска, 294 та савдо терминаллар дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида Янгийўл шаҳар ҳудудида 1 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 3 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси ҳамда Чиноз тумани Яллама божхона постида 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи валюта айирбошлаш шохобчаси шаҳар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 70 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари ва шу каби кўплаб банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид