Фан-техника | 22:48 / 23.09.2020
16520
2 дақиқада ўқилади

Tesla бир қувватланишда 840 километр йўл боса олувчи янги моделини тақдим қилди

АҚШнинг Tesla компанияси янги электромобили Model S Plaid’ни тақдим қилди. Янги моделнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, у бир қувватланишда 840 км йўл боса олади.

Фото: Tesla

Battery Day тадбири давомида тақдим қилинган машина 96 км/соат тезликка 2 сониядан камроқ вақт ичида эриша олади, унинг максимал тезлиги соатига 322 кмни ташкил қилади

Компания раҳбари Илон Маскнинг маълум қилишича, Model S Plaid прототипи Laguna Seca трассасида синовдан ўтказилган. 

Янги моделнинг бошланғич нархи 139990 долларни ташкил қилади. Компанияда машина учун буюртмалар олина бошланган. У 2021 йил охиридан бошлаб ўз эгаларига етказиб берилиши кутилмоқда.

Илон Маск Battery Day тадбирида электромобилларга харажатларни қисқартириши ва 25 минг долларга автопилотли электрокар чиқаришини эълон қилгач, компания акциялари 12 фоизга арзонлашиб кетган ва бунинг оқибатида компания бозор қиймати 50 млрд долларга қисқарган.

Таъкидланишича, инвесторлар тадбирда электокарларга бир қувватланишда миллион мил йўл босишга имкон берувчи янги батарея тақдим қилинишини кутишган. Бироқ уларнинг умидлари оқланмаган ва умуман олганда, экспертларнинг таъкидлашича, тадбирда “бирор сезиларли ҳодиса юз бермаган”.

Мавзуга оид