Жаҳон | 15:09 / 23.09.2020
6327
1 дақиқада ўқилади

Трампга заҳарли модда жўнатишда гумонланган аёлга нисбатан айблов эълон қилинди

Канада полицияси ва АҚШ адлия органлари маълумотига кўра, аёл нафақат Трампга, балки Техас штатидаги қамоқхона ходимларига ҳам рицин солинган мактублар жўнатган.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампга рицин заҳарли моддаси солинган мактуб жўнатишда гумон қилинган канадалик аёлга нисбатан айблов эълон қилинди. У давлат раҳбарига таҳдид қилишда айбланган.

Мактуб муаллифи Трамп "пасткаш золим" ва "масхарабоз" деб атаган ҳамда Оқ уй раҳбари "АҚШни ҳалокатга олиб бораётганини" ёзган.  

 Канада полицияси ва АҚШ адлия органлари маълумотига кўра, аёл нафақат Трампга, балки 2019 йилда ноқонуний қурол сақлагани учун ўзи ўтириб чиққан Техас штатидаги қамоқхона ходимларига ҳам рицин солинган мактублар жўнатган.

 19 сентябрда Трампга заҳарли модда солинган мактуб жўнатилгани ҳақида маълум қилинганди. Орадан икки кун ўтгач, мактубни жўнатишда гумонланган аёл Канададан АҚШга кириш вақтида ушланган.

Мавзуга оид