Ўзбекистон | 08:36 / 24.09.2020
7835
1 дақиқада ўқилади

«Бўзсув» каналига тушиб кетган «Матиз» олиб чиқилди

Қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 14:30ларда, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Товоқсой қўрғонида яшовчи А.Э. ўзига тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган вақтда эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, транспорт воситаси "Бўзсув" каналига тушиб кетган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг берган хабарига кўра, автомашина сувга тушиб кетаётган вақтда ҳайдовчи А.Э. машинадан тушиб қолишга муваффақ бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида махсус юк кўтарувчи автокран ёрдамида транспорт воситаси сувдан олиб чиқилган.

Мавзуга оид