Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистон электр энергетика секторини қўллаб-қувватлашда давом этади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2020 йилдаги «Электр энергетика сектори салоҳиятини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 555-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан мавжуд иссиқлик электр станцияларидаги буғ-газ ва газ-турбина қурилмаларига даврий технологик хизмат кўрсатиш, режали инспекция назоратларини ўз вақтида амалга ошириш, уларнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш орқали электр энергетика соҳасининг салоҳиятини янада ривожлантириш назарда тутилган.
Norma’нинг ёзишича, «Электр энергетика сектори салоҳиятини ривожлантириш (2-босқич)» инвестиция лойиҳаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) маблағлари ҳисобига амалга оширилади. 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга 36,621 млрд япон иенаси миқдорида кредит берилади.
Лойиҳа доирасида JICA қуйидагиларни таъминлайди:
- 443 млн япон иенаси миқдорида консалтинг хизматлари;
- 32 860 млн япон иенаси миқдорида бутловчи буюмлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар ҳамда асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва уларни таъмирлаш.
Инвестиция давридаги фоиз тўловлари ва назарда тутилмаган харажатларни ҳисобга олганда кредитнинг умумий суммаси 36 621 млн япон иенасини ташкил этади.
Кредит шартномасига хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига JICA томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан «MUFG Bank, Ltd» банки (Япония) билан банклараро битим тузиш вазифаси топширилди.
Истисно тариқасида, «Навоий ИЭС» АЖ ва «Тўрақўрғон ИЭС» УКларга Япониянинг «Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd.» ва «Mitsubishi Corporation» компаниялари билан тендер савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади. «Тошкент ИЭМ» АЖга эса – «Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd.» ва «ITOCHU Corporation» компаниялари билан – буғ-газ қурилмалари, газ турбиналари, асосий ва ёрдамчи қурилмалар учун бутловчи буюмлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар ҳамда асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва уларни таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида техник ва консалтинг хизматларини кўрсатиш учун.
Ҳужжат 16.09.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025