Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига 30 кунлик муддат бўйича иш ҳақи тўланади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига 20 августдан 20 сентябргача бўлган муддат бўйича иш ҳақлари тўланиши ҳақида хабар берди.
2020 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, мазкур қарорга кўра, ходимларга иш ҳажмидан келиб чиқиб, кунбай ишлаш шароитида ҳар 30 кунлик давр учун иш юкламасини инобатга олган ҳолда ҳар ойлик иш фаолияти якуни бўйича қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус тўлов белгиланди:
- врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;
- бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;
- провизор-фармацевт ходимларга – 10 миллион сўм;
- дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига – 8 миллион сўм;
- бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.
Шунингдек, анестезиолог-реаниматолог врачларга ҳам махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.
Стационар тиббиёт муассасалари ҳамда лабораторияларга жалб қилинган ходимларга махсус тўловлар:
- ходим жорий йилнинг 20 август кунигача фаолият юритган бўлса, унинг 14 кунлик фаолияти якуни бўйича ҳисоб-китоб қилинган бўлиши керак. Бунда, 14 кунлик фаолияти якунига қадар амалда бўлган шартлар сақлаб қолинади.
- ходим жорий йилнинг 20 август кунидан кейин жалб қилинган бўлса, 30 кунлик давр учун ҳар ой якуни бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Бундан ташқари, мазкур қарор қабул қилинган сана, яъни 2020 йилнинг 24 сентябрига қадар махсус тўловлар амалга оширилишида врач ходимларга, врач-лаборантларга - 25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга 15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм ва бошқа ходимларга 5 миллион сўм амалда бўлган миқдорлари сақлаб қолинади.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлаштирилган стационар даволаш муассасалари раҳбарлари ва бевосита даволаш ишлари билан шуғулланувчи унинг ўринбосарларига врачлар учун белгиланган махсус тўлов, яъни 25 миллион сўм миқдоридаги тўлов татбиқ этилади.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024