Ўзбекистон | 10:14 / 28.09.2020
5146
2 дақиқада ўқилади

«Ўзархив» агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ҳусан Исаев 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий, 2000 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини телекоммуникация йўналиши бўйича тамомлаган.

2006 йилда менежмент йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини тугатган, бизнесни бошқариш магистр даражасига эга.

Иш фаолиятини Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида 1993 йилда электромеханик сифатида бошлаган. 1995-2000 йилларда "Ўзбектелеком" АК Тошкент филиалида муҳандис, етакчи муҳандис бўлиб ишлаган, 2000-2004 йилларда "Ўзбектелеком" АК бош директорининг ёрдамчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2004-2005 йилларда у Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ёрдамчиси, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар комплекси раҳбари ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

2006-2012 йилларда ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг лицензиялаш ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг лицензиялаш ва лицензия шартномаларининг бажарилишини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2014-2016 йилларда "Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази" директорининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари, 2016-2017 йилларда UZINFOCOM марказининг директори бўлган.

2017 йил сентябр ойидан бошлаб Ҳусан Исаев АКТ масалалари бўйича Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид