Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ЙҲХБ инспектори бир йилдан буён қидирувда бўлган шахсни ушлади
Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқувчи инспектор транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиш мақсадида келган фуқароларни ва ушбу транспорт воситасига алоқадор шахсларни марказлашган компьютер базасига киргизиши орқали қидирувда бўлган кўпгина шахслар ушланмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 25 сентябр куни Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори, сержант Отамурод Абдуллаев қабулига ўз номида бўлган, лекин бошқа Д.Е. исмли фуқаро бошқарувидаги транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариш мақсадида келган шахс маълумотларини марказлашган компьютер базасига киритади.

Транспорт воситаси эгасининг маълумотлари компьютердаги махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро қидирувда эканлиги маълум бўлади. Ушбу қидирувдаги фуқарога нисбатан Тошкент вилояти Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)нинг 3-қисмига асосан жиноят иши очилиб, унга нисбатан 2019 йил 8 июнь куни қидирув эълон қилинган.
Энди ЙПХ инспекторининг ҳушёрлиги сабаб қўлга олинган шахс қонун олдида ўз қилмишлари учун жавоб беради, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025