Жамият | 19:45 / 30.09.2020
12823
2 дақиқада ўқилади

Ҳаво ҳарорати кескин пасайса, иситиш тизими эртароқ ишга туширилади - "Тошиссиққуввати"

Фото: KUN.UZ

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари деярли тугатилди. Бу йил эпидемиологик ҳолат ва коронавирус инфекциясининг салқин ҳавога юқори сезувчанлиги ҳисобга олинган ҳолда иситиш тизимини эртароқ ишга тушириш режалаштирилган.

Бу ҳақда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласига бағишлаб АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  "Тошиссиққуввати" давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Азиз Каримбеков маълумот берди.

Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари деярли тугатилган. Ўтган йили нисбатан кечроқ, 28 октябрдан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошланган.

Лекин бу йил эпидемиологик ҳолат ҳисобга олинган ҳолда ва коронавирус инфекциясининг салқин ҳавога юқори сезувчанлиги ҳисобга олинган ҳолда иситиш тизимини эртароқ ишга тушириш режалаштирилган.

“Гидрометеорология хизматидан доимий равишда об-ҳаво маълумотлари олиб турилибди. Бу маълумотларга кўра, 10 октябрга қадар кундузи ҳаво ҳарорати 22-24, кечаси 8-10 даража атрофида бўлади. Агар ҳаво ҳарорати кескин пасаядиган бўлса, иситиш тизимини ишга туширишга тайёрмиз”, -  деди Азиз Каримбеков.

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид