Ўзбекистон | 14:49 / 01.10.2020
2228
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон почтаси»нинг миллий электрон савдо майдончаси ташкил этилади

Интернет тармоғида Ўзбекистон маҳсулотлари савдосини ривожлантириш назарда тутилмоқда.

«Ўзбекистон почтаси» АЖнинг миллий электрон савдо майдончасини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда интернет тармоғида Ўзбекистон маҳсулотлари савдосини ривожлантириш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2021 йил ноябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ. Молиялаштириш манбаси - 1,5 млрд сўм (ижрочилар маблағлари).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид